ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ — жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсни махсус ажратилган тарбиявий муассасаларда мажбурий равишда жа-миятдан ажратишда ифодаланадиган жазо тури. Озодликдан маҳрум қилиш асосий ва энг оғир жа-золардан бири ҳисобланади. У маҳкумларта нисбатан жиддий чеклашлар қўллаш билан боғликдир. Маҳкум фақат жамиятдан ажралиб крлмасдан, балки ҳаракатланиш, меҳнат фаолиятини танлаш эркинлигидан ҳам маҳрум бўлади, ўз вақтидан фойдаланиш имкони-яти чекланади ва ҳ. к.

Озодликдан маҳрум қилишнинг мақсади айбдор (жиноятчи)ни жамиятдан ажратиш йўли билан унинг жиноий фаолиятини давом эт-тириш имкониятини йўқотиш, тарби-ялаш, шунингдек, бошқа беқарор фу-қароларга огоҳлантирувчи таъсир кўрсатишдир. ЎзР Жиноят кодекси те-гишли моддаси санкцияси Озодликдан маҳрум қилиш тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардагина ушбу жазо чораси қўлланилади.

Озодликдан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси ЖК моддаси билан белгиланган доирада му-айян муддатга суд томонидан тайинла-нади. Озодликдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан 20 йилгача белгиланган, бир неча жазоларни қўйиш тартибида эса 25 йилгача белгиланиши мумкин. Маҳкумлар Озодликдан маҳрум қилиш жазосини турли тарбиявий муассасаларда ўтайдилар, унинг турларини суд ўз ҳукмида белгилаб беради. Улар манзил колониялар, умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колониялар ёки турмалар бўлиши мумкин.