ОЗОД ЕВРОПА/ОЗОДЛИК

«ОЗОД ЕВРОПА»/«ОЗОДЛИК» — бир қанча Шарқий Европа мамлакатлари ҳамда собиқ Совет Иттифоқи республикаларига эшиттиришлар олиб борувчи нотижорий, нодавлат халқаро радиостанция. «Озод Европа» корпорацияси («Free Europe, Inc.») 1949 й. да коммунистик мафкура таъсири остидаги Шарқий Европа давлатларида рўй бе-раётган воқеалар ҳақидаги хабар ва репортажларни эфир орқали бериш мақ-садида ташкил этилган. 1951 й. да айнан шу асосларда Совет Иттифоқи республикалари учун эшиттиришлар олиб бориш мақсадида «Озодлик радиоси комитети» («Radio Liberty Comnitee, Inc.») корпорацияси ташкил этилган.

Ҳар иккала радиостанция, асосан, АҚШ Конгресси томонидан Марказий разведка бошқармаси (МРБ) орқали маблағ билан таъминланиб келинган, айни пайтда бюджетнинг муайян қисми айрим шахсларнинг хайрияларидан иборат бўлган. Радиостанциялар фаолиятини маблаг билан таъминлаш ва назорат қилиш бўйича барча мажбуриятлар 1971 й. да Халқаро радиоэшиттиришлар кен-гаши ихтиёрига ўтгач, МРБ ушбу соҳадаги ўз иштирокини тўхтатади.

Халқаро радиоэшиттиришларга ихтисослашган мазкур корпорациялар 1975 й. RFE /RL, Inc. («Radio Free Europe» / Radio Liberty, Incorporated) — PCE/PC тарзидабирлаштирилди. «Озод Европа/озодлик»/«О.» paдиостанцияси 26 тилда эшиттиришлар олиб боради.

Радиоэшиттиришларнинг ҳафталик умумий ҳажми 800 соатни ташкил этади. Мазкур радиостанцияларнинг штаб-квартиралари 1995 й. гача Германиянинг Мюнхен ш. да бўлган, 1995 й. дан Чехия Республикасининг Прага ш. га кўчирилган. Асосий штабквартирасидан ташқари, жойларда (жумладан, Тошкент ш. да) унинг 24 бюроси фаолият кўрсатади. РСЕ/РС, яъни «Озод Европа/озодлик» /«О.»радиостанцияси авваллари коммунистик тузумга қарши эшиттиришлар тайёрлаган бўлса, 1991 й. дан ўз эшиттиришлари йўналиши ва мазмунини қуйидагилардан иборат деб ҳисоблайди: демократик ва бозор муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларга алоқадор ички ва минтақавий масалалар бўйича янгиликлар, тахлилий материаллар бериб бориш; демократик қадриятларни тар-ғиб қилиш орқали фуқаролик жамия-ти асосларини мустаҳкамлашга ёрдам бериш; этник ва линий келишмовчиликларни бартараф этишга ҳисса қўшиш ва б. Айни вақтда «Озод Европа/озодлик»/«О.» хабарларида «шовшув» кетидан кувиб, воқеа-ҳодисаларни бузиб кўрсатиш, бирёкламалик, «тирноқ остидан кир қидириш» ҳолатлари ҳам учраб туради.