ОЗАРБАЙЖОН УНИВЕРСИТЕТИ

ОЗАРБАЙЖОН УНИВЕРСИТЕТИ, М. Э. Расулзода номидаги Озарбайжон университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1919 й. Боку ш. да очилган. Аввал Боку, 1922 й. дан Озарбайжон ун-ти. 1930 й. тиббиёт, пед., халқ хўжалиги ва б. мустақил олий ўқув юртларига бўлиниб кетди. 1934 й. ун-т сифатида қайта тикланди. Мат., механика, физика, кимё, биол., геол., геогр., тарих, филол., ҳуқуқ, шарқшунослик, журналистика бўйича мутахассислар тайёрлайди. 13 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 1,5 млн. дан ортиқ асар бор.