ОЗАРБАЙЖОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ОЗАРБАЙЖОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Озарбайжон Республикасининг олий илмий муассасаси. 1945 й. СССР ФА Озарбайжон филиали асосида таш-кил қилинган. Боку ш. да жойлашган. Академиянинг 6 бўлимида 29 илмий муассаса бўлиб, булар бир қанча и. т. институти, астрофизика расадхонаси, Ботаника боги, Республика қўлёзма фонди, Озарбайжон халқи тарихи музейи, Озарбайжон адабиёти музейи, кутубхонаси (1,3 млн. дан ортиқ асар) бор. Нахичеван ва Ганжа ш. ларида илмий марказлари мавжуд. Бир қанча илмий жур., ин-тларнинг асарлари ва б. илмий адабиётлар чиқаради.