ОЙТОШ

ОЙТОШ — дала шпатлари гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби K2OAl2O3-6SiO2. Қаттиклиги 6, зичлиги 2,6 г/см1. Кўпинча ярим шаффоф (ойдек товланади — номи шундан) кўким-тир Ойтош учрайди. Кристаллари призматик, таблеткасимон донадор агрегатлардан иборат. Ойтош кварц слюда, нодир мине-раллар (топаз, турмалин) билан бирга (пегматит ёки альп типли томирларида) учрайди. Шри Ланка, РФ (Карелия, Урал тоғлари ўрта қисми)да Ойтошнинг сифат турлари бор. О. қимматбаҳо ва безак буюмлар ясашда ишлатилади.