ОЙСУЛУВ

«ОЙСУЛУВ» — ўзбек халқ достони. Эргаш Жуманбулбул ўғлидян Ҳ. Зарифов ёзиб олган. Бош кахрамони Ойсулув — Турон мамлакатининг подшоси. Достон чукур ижтимоий-сиёсий мазмунга бой бўлиб, унда халқнинг орзу-умидлари, ватанпар-варлик туйғулари, босқинчиларга қарши кураши акс этган. Ойсулув ўз халқи ва юртига содиқ, ватанпарвар, мард, жасур, курашда тенгсиз, душманга аёвсиз афсонавий қаҳрамон образидир.

Ойсулув Эрон подшоси — босқинчи Доро лашкарларига қарши қаҳра-монона жанг қилади ва уни тор-мор этади. Ойсулув Ўрта Осиё халқлари аф-соналаридаги қаҳрамон аёл Тўмарис образини эслатади.