ОЙША

ОЙША (613—678) — Муҳаммаднинг хотини, биринчи халифа Абу Бакрнкят қизи. Лақаби Сиддиқа, унвони Уммун-мўминун (Мўминлар онаси) дир. Муҳаммад (сав) вафотидан кейин Ойша халифалик ҳокимиятига номзодлар ўртасидаги мунозараларда пайгамбарнинг сафдошлари Талҳа ва Зубайр томонида туриб, Али тарафдорларига қарши чиққан. О. Муҳаммад (сав) умрининг охиригача у билан бирга яшагани туфайли жуда кўп ҳадисларнинг ровийси ҳисобланади. Саҳобалар баъ-зи оилавий муносабатларга дойр мураккаб масалаларни ундан сўраб билиб олар эдилар. Халифалар — Абу Бакр, Умар ва Усмон замонларида фатволар ҳам берган. Ойша тафсир, ҳадис, фиқҳни му-каммал билган, араб тили ва адабиётидан яхши хабардор бўлган. Мадинадаги Бақий қабристонига дафн қилинган.