ОЁҚОҒИТМА КЎЛИ

ОЁҚОҒИТМА КЎЛИ — Бухоро вилояти шим. даги Оёқоғитма қишлоғи яқинидаги кўл. Оёқ-оғитма ботиғида. Оёқоғитма кўлига Бухоро ва Навоий вилоятлари экин майдонларидан чиқадиган сизот ва оқова сувлардан ҳосил бўлган Шўркўл коллектори қуйилади. Сув юзаси майдони ёз ойларида 60 км2 гача ортади, шу вақтда чуқ. 10 м дан ортади, кузда сув юзаси майдони кичраяди. Суви шўр. Балиқларнинг сазан, дўнгпешона, лаққа каби турлари учрайди. Оёқоғитма кўли атрофи қамишзор, ботқоқлик, қушларга бой.