ОЁҚ

ОЁҚ — таянч ва ҳаракат аъзоси. Ҳайвонларда Оёқнинг вужудга келиши ва тузилиши турлича бўлса ҳам, бажарадиган вазифаси ўхшаш. Кўп қилли ҳалқалиларнинг жуда содда тузилган жуфт оёғи мускулли, калта, лекин серхаракатдир. Хордали ҳайвонлар оёғи тоқ ва жуфт бўлади. Қурукликда яшайдиган барча умуртқали ҳайвонларда тоқ Оёқ бўлмай-ди, бироқ улар сувда яшашга ўтса, тоқ Оёқ (сузгич қанотлар) қайта вужудга келиши мумкин (мас, ихтиозаврлар, китлар ва б. да). Тоқ Оёқ туфайли ҳайвон сувда мувозанатини саклайди, олдинга харакат қилади ва, асосан, ўзини-ўзи бошқаради. Жуфт Оёқ дастлаб балиқларда пайдо бўлган, у сувга шўнғиш ёки кўтарилишни бошқаради ва муво-занатни сақлайди.

Ҳар бир Оёқ мускуллар ёрдамида ҳаракатланувчи ва бир-бири билан туташган тоғайли ёки суякли скелетдан иборат. Курукликда яшайдиган умуртқали ҳайвонларнинг оёклари 3 бўлимдан ташкил топган; О. камари билан туташувчи елка (олдинги Оёқда) ёки сон (орқа Оёқда), билак (олдинги Оёқда) ёки болдир (орқа Оёқда) ва панжа (олдинги Оёқда) ёки пай (орқа Оёқда).

Эволюция жараёнида жуфт Оёқ кўп ўзгаришларга учраган. Учар калтакесаклар, қушлар ва кўршапалакларда учишнинг тараққий этиши туфайли олдинги Оёқ канотга, денгиз калтакесаклари, китсимонлар, куракоёкли сут эмизувчиларники куракка айланган ва ҳ. к. Баъзан ҳайвонларнинг олдинги оёклари ковлашга (кротда), айримларини-ки ушлашга (маймунларда) мослашган. Функционал ахамияти камайиши са-бабли айрим ҳолларда жуфт Оёқ йўқ бўлиб кетган (мас, илонбаликдарнинг қорин сузгич қаноти, китсимонлар ва сиреналарнинг орка оёклари, оёқсиз амфибиялар ҳамда барча илонларнинг иккала жуфт оёклари ва ҳ. к.).

Одам да Оёқ суяклари ва мускуллари гавдани кўтариб туришга ва турли ҳамда мураккаб ҳаракатларни бажаришга мослашган. Шунинг учун оёқ рельефининг қўлга нисбатан ўзига хос бўлишида оёқ суяклари, мускуллари ақамиятга эга. Оёқ думба, сон, болдир ва оёқ кафтидан иборат. Думба соҳасининг ҳажми катта, бўртган. Сон ҳажми ўрта-сидан торайиб борган. Тизза қисми ол-динга бўртган, орқа соҳасида тизза ости чуқурчаси жойлашган. Болдир сохасининг орқа қисми мускул ҳисобига бўр-тиб, пастга томон аста камайиб боради. Оёқ кафти кўндаланг жойлашган, пастки юзаси ей шаклида бўлгани учун ҳаракат осонлашади.

Оёқ рельефи ёш, жинс ва одам крматига қараб турлича бўлади. Оёқ панжаси кафт олди, кафт ва бармоклардан ташкил топган. Жуда кўп пишиқ бойламлар ва кўплаб мускуллар пайлари билан яхлитлашган кафт олди суяклари юқорида бўртиб чиққан гумбаз ҳосил қилади. Оёқ панжаси бойламлари ва мускулининг заифлашиши Оёқ панжасининг яссиланишига сабаб бўлади.