ОЙНАВАНД ЎЙМА

ОЙНАВАНД ЎЙМА — ганч ўймакорлигида безак тури. Безатиладиган юзага мустаҳкамланган кўзгу (тошойна) устига ганч қоришмаси қўйиб ва суваб, сўнг ўйма усулида ойнаванд заминли безак ҳосил қилинади. Ойнаванд ўйма усулида безалган хонадаги кўзгу (тошойна)да ташқаридаги манзара ва атрофдаги майин ўйма ганч нақшлар акси товланиб, янада жозибадор, ўзига хос кўриниш ҳосил қилади. Ганч ўймакорлигининг бу тури 19-а. да вужудга келган. Бухоролик Уста Ширин Муродовнинг илк ишларидан бири Бухоро яқинидаги Ситораи Моҳи ЛЪсанинг «Оқ зали» ана шу усулда зийнатланган (1912). Ганч ўймакорлигида Ойнаванд ўйма кенг қўлланилади.