ОЙГУЛ

ОЙГУЛ, моҳ — кўп япрокли мойчечак шаклидаги нақш. О. япроклар сонига қараб 3 япрокли, 4 япроқли, 5 япроқли Ойгул деб номланади. Наққошлик ва мискарликда ўсимликсимон нақш бўлаги ҳисобланиб, усталар нақш мужассамотини яратганда, идишлар безагида қўлланади. Ойгул и ислимий нақши таноб билан банднинг мураккаб айланма ҳаракатидир. Ойгулни наққошлар бахт-иқбол рамзи сифатида қўллаб келганлар. Бухорода нақши моҳий деб юритилади.