ОЙДЎСТБИЙ

ОЙДЎСТБИЙ (? – 1828) – Хива хонлигида кўтарилган қорақалпоқлар қўзғо-лони раҳбари, нуфузли бимлардан; қўнғирот қорақалпоклари, кейинчалик бутун қорақалпоқлap сардори. Муҳаммад Амин иноқ, Муҳаммад Раҳим I ва Оллоқулихонларнкнг яқин маҳрамларидан бўлган. Ойдўстбийга қўшин тутиш, қорақалпоқлар орасидаги жанжалли ишларни ҳал этиш, соликларни йиғиб олиш ҳуқуклари берилган. Ойдўстбий пойтахт — Хивага келганда, уни «бийбобо» деб ҳурмат қилиб, турли инъомлар берилган, мамлакатдаги ички сиёсат ҳақида хонлар у билан маслаҳатлашишар эди. Бироқ Оллоқулихон давридаги бетўхтов урушлар, оғир солиқ-мажбуриятларга бардош беролмаган қорақалпоқлар қўзғолон кўтарган (1827—28). Ойдўстбий унга рақбарлик қилган; қўзғолон бостирилиб, Ойдўстбий қатл этилган.