ОЙ ЙИЛИ

ОЙ ЙИЛИ — Ой календарида асосий бирлик вазифасини ўтайдиган ва синодик ойга таянган вакт оралиги. Ой йилида 12 синодик ой бир йилни ташкил этади. Синодик ой 29,5306 сутка, яъни 29 кун 12 соат 44 мин. 3 сек. бўлгани учун бир Ой йили 354,36702 кунга тенг. Шу боис, оддий Ой йили 354 кундан қилиб олинади. Бироқ 354 кундан ортган қолдиқ (0,36702) уч йилда яна бир суткадан ортгани туфайли, ўртача уч йилда бир марта Ой йили узунлиги 355 кун қилиб олинади ва у кабиса йили дейилади (қ. Календарь).