ОЙ ТУТИЛИШИ

ОЙ ТУТИЛИШИ — Ой сатҳига Ер сояси тушганда юз берадиган хрдиса. Бу ҳодиса Қуёш, Ер ва Ойнинг бирбирларига нисбатан эгаллаган вазиятларига боғлиқ. Ой Ердаги кузатувчига нисбатан Қуёшга қарама-қарши томонда (яъни тўлиной пайтига яқин) бўлса — О. т., Қуёш томонда (янги ой пайтига яқин) бўлса, Қуёш тутилиши юз беради. Ой б-н Қуёшнинг кўринма диаметри тахм. баробар. Ой Ердан энг узоқлашганда 29’30», Ерга энг яқинлашганда 33’ 30» бурчак остида кўринади. Ер Қуёшдан энг узоқлашганда Қуёш гардиши ЗГ 20», Қуёшга энг яқинлаш-ганда эса 32’ 30» бурчак остида кўринади. Демак, Қуёш тутилиши пайтида, тутилиш марказий бўлса, Қуёш дискини Ой тўла тўсиб қолиши мумкин. Ой ҳар 29,53 кунда Ер атрофини Қуёшга нисбатан тўла бир марта айланиб, Қуёш ва қарама-қарши томонда бир мартадан бўлади. Аммо Ойнинг орбита текислиги Ернинг Қуёш атрофида айланиши орбита (эклиптика) текислиги билан устма-уст тушмай, у билан 5°, 09’ бурчак ташкил этганлиги сабабли, Ой тутилиши ҳар ойда юз бермайди. Ойнинг янгиой ва тўлиной фазалари Ерҳамда Қуёшни бирлаштирувчи тўғри чизиқдан юқорида ёки пастда содир бўлади. Ой орбитасининг эклиптика текислиги билан кесишиш нуқталари чиқиш ва тушиш тугунлари дейилади. Икки кетма-кет келган янгиой (ёки тўлиной) орасида ўтган вақт 29,53 кун бўлиб, бу даврда Қуёш эклиптика бўйлаб 29° га силжийди ва Қуёш тугунлардан ўтиш пайтида бир марта, баъзан икки марта Қуёш тутилиши юз беради. Ой тутилиши юз бермаслиги ҳам мумкин. Қуёш тутилишлари кетма-кет икки марта тутилиш чегараларида рўй берса, Ой тутилиши кузатилиши шарт. Демак, тутилиш ҳодисаси гуруқли тарзда рўй беради. Гурухда энг камида битта Қуёш тутилиши, купи билан учта Қуёш — Ой — Қуёш тутилишлари юз беради. Йилига 4—5 марта Қуёш тутили-ши, 2—3 марта Ой тутилиши рўй беради. Қуёш тутилиши ва Ой тутилиши кетма-кетлиги 18,6 йиллик давр билан такрорланиб туради (к,. Сарос). О. т. Ерда Ой кўриниб турган барча нуқталарда кузатилади. Ойнинг тўла тутилиши 2 соатча давом этади.