ОЙ СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ

ОЙ СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРИ — Ой атрофидаги орбитага чиқарилган кос-мик учиш аппаратлари. Ой сунъий йўлдошлари орбитаси барча сайёраларнинг йўлдошлари орбитасига ўхшайди. Орбитанинг Ой марказига энг яқин нуқтаси периселение, энг узоқ нуқтаси апоселение дейилади. Биринчи Ой сунъий йўлдошлари — «Луна-10» 1966 й. 31 мартда учирилган (қ. «Луна»). 1966—69 й. ларда ҳаммаси бўлиб «Луна» (СССР) типида бешта, «Лунар Орбитер» (АҚШ) типида бешта Ой сунъий йўлдошлари учиридди. Ой сунъий йўлдошлари ёрдамида Ой атрофидаги космик фазо, Ойнинг тортиш майдони ва радиация минтақалари ўрганилди, Ой сатҳининг фотосуратлари олиниб, Ерга узатилди, телевизион камера ёрдамида Ойни доимо кузатиш имкони туғилди.