ОЙ АВТОМАТИК СТАНЦИЯСИ

ОЙ АВТОМАТИК СТАНЦИЯСИ — Ойни ва космик фазони тадқиқ қилишга мўлжалланган космик аппарат (КА). Ойдаги физик шароитни тадқиқ қилиш, Ой сатҳини ўрганиш, Ой жинсларининг кимёвий таркибини аниқлаш, механик хусусиятларини текшириш, т-ра ўзгаришини кузатиб бориш, Ойнинг магнит майдони ва ра-диациясини ўрганиш, Ойдаги сейсмик тўлқинларни қайд қилиш аппаратлари ва б. илмий аппаратлар, маълумотларни Ерга узатишга мосланган радиотелеметрик ва телевизион системалар билан жиҳозланади. Ой автоматик станцияси ва ундаги аппаратлар Ойдаги ўзига хос шароит (вакуум, т-ранинг катта диапазонда ўзгариши ва б.) га чидамли қилиб ясалади. Бортидаги аппаратлар электр энергиясини қисман Қуёш батареясидан олади. Биринчи Ой автоматик станцияси «Луна-9» ёрдамида 1966 й. 3 фев. да Ой сатҳига қўндирилди (қ. «Луна»). «Луна» (СССР) ва «Сервейер» (АКД11) типидаги бир кан-ча космик аппаратлар Ойга қўндирилган. Яна қ. Ой сунъий йўлдошлари, Луноход.