ОВХОНА

ОВХОНА — Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги сой. Зирабулоқ — Зиёвуддин тоғларининг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 30 км, ҳавзасининг майд. 24,3 км2. Ўртача йиллик сув сарфи 0,28 м3/сек., оқим модули 11,5 л/сек, км2. Сувининг асосий қисми қишнинг 2-ярмида ва эрта баҳорда ўтади. Сойдан 4—5 й. да кучли сел келади.