ОВУЛЯЦИЯ

ОВУЛЯЦИЯ (лот. orum — тухум) — тухум ҳужайраларининг тухумдондан тана бўшлиғига чиқиши. Урғочи сут эмизувчи ҳайвонларда ва аёлларда Овуляция вақтида етук тухум ҳужайраси бўлган Грааф пуфакчаси ёрилади ва Овуляция даври кечади. Овуляцияни, асосан, гипофиз гормонлари бошқаради. Ҳомиладорлик бошланиши б-н О. тўхтайди (яна қ. Ҳайз).