ОВШУНОСЛИК

ОВШУНОСЛИК — ов қилиш ва овчилик хўжалиги, овчилик фаунасини бойитиш ва ундан самарали фойдаланиш тўғрисидаги фан. 20-а. бошларида мустақил фан сифатида шаклланган.

Ов майдонларини, овланадиган ҳайвонлар ва қушлар биологиясини ўрганади, уларни ҳисобга олиш усуллари-ни, ов қуролларини ишлатиш ва овлаш услубларини ишлаб чиқади, ов товаршунослиги ва овчилик хўжаликлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш билан шуғулланади. Овшуносликнинг муҳим тадқи-қот усуллари — ҳайвонларни мунтазам кузатиш, табиатда тажрибалар ўтка-зиш, ҳайвон қушларни яшаш жойида тамғалаш, морфофизиологик индика-торлар ёрдамида ҳайвонлар популяци-яси таркибини таҳлил қилиш. Овшунослик биология, экология, биоценология,, ботаника, биогеография, иқтисодиёт фанлари билан узвий алоқада ривожла-нади. Ўзбекистонда Овшуносликка оид ишлар овчилик хўжаликлари, Ўзбекистон ФА интлари давлат қўриқхоналари ва б. да олиб борилади.

Европа ва Шим. Америка мамлакатларида Овшунослик ривожланган. Овшуносликнинг энг йирик халқаро форуми 1953 й. да ташкил топган Халкаро биолог-овшунослар конгресси ҳар 2 йилда бир марта йиғилади.

Ад:. Русанов Я., Основы охотоведения, М., 1986.