ОВРИНГ

ОВРИНГ — Тожикистоннинг тоғлик ҳудудларида тик тоғ ён бағирларидан ўтган тор йўлларнинг илмий адабиётда қабул қилинган номи. Овринг қояларни ўйиб, мустаҳкам қозиклар устига шох-шаббалар тўшаб ишланади. Ўтиб бўлмайдиган жойларга осма кўприклар қурилади. Тик силлиқ қояга баланд зинапоялар осиб қўйилади. Баъзан қоянинг тепасига катта қозиқлар қоқилади, пишиқ новдалардан эшилган арқон ҳалқа шу крзикларга осилади. Арқон халқаларнинг пастки учига ғўлалар ётқизилади. Кишилар ана шу ғўлалар устидан юради. Овринглар, асосан, пиёда юришга мўлжалланган. Баъзи қисмларида эшак-отларда ўтса ҳам бўлади. Оврингларни тепадан тушган сув, тошлар ва қор кўчкилари ишдан чиқаради. Шуғнон ва Рушонда Овринг маржа (марза), парин (паринд), Яғнобда ра-фақ дейилади. Тоғларда катта йўллар қурилиши муносабати билан Овринг ўз аҳами-ятини тобора йўқотмокда.