ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ — микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда вужудга келадиган касаллик. Аксарият бирдан кўпчилик касалланади, лекин беморлардан соғлом одамга юқмайди. Кўпинча стафилококклар, энтерококклар, айрим ичак таёқчалари, протей, цитробактер, иерсиния, клостридия ва б. микроблар сабаб бўлиши мумкин. Қуйидаги 2 ҳолат Овқатдан заҳарланиш учун умумий ҳисобланади:

1) микроб тушиб кўпайган овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибати;

2) бемор организмига микробнинг ўзи ва унинг токсини таъсири. Овқатдан заҳарланиш ёз ойларида кўп учрайди. Катталарга нисбатан болалар, айниқса, 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади. Одам кўпроқ уриниб қолган гўшт ва унинг маҳсулотлари, сут маҳсулотлари (айниқса, торт ва пирожное), балиқ, товуқ гўштини истеъмол қилганда заҳарланиши мумкин. Стафилококклар сабаб бўлган ҳолларда инфекция манбаи одам ҳисобланади. Ангина ёки турли йирингли касалликлар: сачратқи, чипқон, ҳасмол ва б. йирингли яралар бўлган кишилардан микроб тайёр маҳсулотга ўтиб, тез кўпаяди. Уни билмай истеъмол қилган киши дарҳол заҳарланади. Касалликнинг яширин даври 2—3 со-атдан 3 кунгача. Касаллик тўсатдан кўнгил айниши ва қусиш билан бошла-нади, ич кетади, қоринда туташ оғриқ бўлади. Қисқа вақт ичида бемор орга-низми сувсизланади, у ҳолсизланиб қолади. Юрак-томир системаси фаолияти бузилади. Айниқса, клостридиялар сабабли рўй берадиган заҳарланиш оғир кечади. Касалликкаташҳис қўйиш учун беморнинг қусуқ массаси, меъдани чайилган суви стерилланган банкага йиғилиб лаб. га юборилади. Заҳарланишга сабабчи деб гумон қилинган овқат маҳсулотлари ҳам лаб. да текширилади. Нажасдан Мюллер муҳити ва тузли эритмага экма олинади. Текширишга олинган турли экмалардан бир хил микроб топилиши, ўша касаллик сабабчиси эканидан далолат беради. Касалликнинг 5—6-кунидан бошлаб бемор қони зардоби билан ажратиб олинган микроб культураси аралаштирилиб агглюцинация реакцияси қўйилади. Реакциянинг 1:40 нисбатда ва ундан юқори суюлтиришда ижобий натижа бериши ушбу микроб касаллик сабабчиси эканидан дарак беради. Овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар ва интоксикацияларнн Овқатдан заҳарланишдан фарқ қила билиш керак. Даво касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганида тез ёрдам сифатида меъдани 2% ли сода ёки нимранг калий перманганат эрит-маси билан чайиш, ичакни тозалашдан иборат. Регидрон, бектит препарати эритмасини ичириб туриш касаллик оғирлашишининг олдини олади. Оғир-роқ ҳолларда дисоль, ацесоль, трисоль каби суклужклар томир орқали томчилаб қуйилади. Зарурат бўлганида юрак-томир системаси фаолиятини яхшилайдиган дорилар юборилади. Озиқ-овқат тайёрлаш корхоналари хизматчилари иш жараёнида шахсий ги-гиенага қатъий риоя қилишлари, эмизикли оналар гўдакни эмизишдан ол-дин қўли ва кўкрагини совунлаб юви-ши керак. Ёз кунлари гўдаклар учун овқат фақат бир марта истеъмол қилишга етарли қилиб тайёрланиши лозим. Овкатга ишлатиладиган идишлар аввал ювилиб, сўнгра қайнатили-ши, устига тоза дока ёпиб қўйилиши лозим. Рўзғорда ишлатиладиган тез бу-зиладиган маҳсулотлар совиткичда сак,ланиши шарт. Ошпазлар санэпидстанция ходимлари томонидан белгиланган муддатларда тиббий кўрик ва лаб. текширувидан ўтиб туришлари керак. Шоносир Шоваҳобов.