ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ СИСТЕМАСИ

ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ СИСТЕМАСИ — одам ва ҳайвонлар организмида озиқмоддаларнинг қайта ишланиши ва ҳазм бўлишини таъминлайдиган органлар мажмуи. Кўпчилик бир ҳужайралилар (мас, амёба)да Овқат ҳазм қилиш системаси.қ. с. функция-сини овқат ҳазм қилиш вакуоллари бажаради. Бундан ташқари, айрим бир ҳужайралилар (мас, туфелька)да озиқ кирадиган (оғиз, ҳалқум) ва озиқ қол-диқлари чиқадиган махсус тешикчалар ҳам бўлади. Тубан кўп ҳужайралилар (мас, ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, ичаксиз турбеллариялар)да озиқ махсус ҳужайралар ичида ҳазм бўлади. Умуртқасиз ҳайвонлар Овқат ҳазм қилиш системаси жуда хилма-хил. Энг оддий тузилган ҳайвонлар (бўшлиқичлилар, тароқлилар) О. ҳ. қ. с. оғиз тешиги билан бошланадиган ва шу тешик билан тамом бўладиган гастрал бўшлиқдан иборат. Кўпчилик ҳай-вонлар (немертиналар, тўгарак чувалчанглар, моллюскалар, ҳалқали чувал-чанглар, бўғимоёқлилар) рз – О. ҳ. қ. с. олдинги, ўрта ва орқа бўлимлардан ташкил топган бўлиб, оғиз ва анал. тешик ор-қали ташқи муҳит билан боғланган. Одам ва умуртқали ҳайвонлар Овқат ҳазм қилиш системасининг тузилиши озиқланиш хусусияти ва шароитига боғлиқ. Овқат ҳазм қилиш системаси найининг ол-динги қисми ихтисослашиб, оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва қизилўнгачт ҳосил қилади. Оғиз бўшлиғида жағлар, тишлар, шилимшиқ ва сўлак безлари, тил ва б. жойлашади. Овқат ҳазм қилиш системаси қ-С. нингўрта қис-ми ҳисобидан ошқозон, ингичка ичак, жигар, ошқозон ости бези вужудга келади. Овқат ҳазм қилиш найининг ке-йинги қисми йўғон ичак, тўғри ичак ва анал тешикдан иборат. Қизилўнгач, ошқозон, ингичка ичак ва йўғон ичак биргаликда овқат ҳазм қилиш найини ҳосил қилади; унинг девори шилим-шиқ, сероз ва мускул қаватларидан ташкил топган. Эволюция жараёнида ҳайвонлар танасининг йириклашуви туфайли билан овқат ҳазм қилиш найи шилимшиқ қавати юзаси ҳар хил йўл билан (ичакнинг узайиб сиртмоқ ҳрсил қилиши, бурмалар пайдо бўлиши, шилимшиқ қават ворсинкаларининг ривожланиши, эпителийнинг ичак деворига ёки ичак бўшлиғига ботиб кириши ор-қали) кенгайиб борган. Ана шу тариқа жуда кўп сонли майда (ичак девори) ёки йирик (жигар, ошқозон ости) безлар ҳосил бўлган. Овқат ҳазм қилиш найи шилимшиқ қавати остида ҳимоя функ-циясини бажарадиган лимфоид фолли-кулалар жойлашган. Овқат ҳазм қилиш системаси қон ва лимфа томирлари билан таъминланган. Овқат ҳазм қилиш системаси енинг функционал фаолияти мураккаб нейро-гуморал ва гормонал механизмлар орқали бошқарилади. Бу жараёнда Овқат ҳазм қилиш системасининг ўз гормонлари асосий аҳамиятга эга (яна қ. Нейро-гуморал регуляция, Гормонал регуляция).