ОВОЗСИЗ КИНО

ОВОЗСИЗ КИНО — кинематографнинг дастлабки ривожланиш давридаги номи. Овозсиз кино даврида фильмнингтузилиш хусусиятлари, ўзига хос эстетик жиҳатлари белгиланди. Бадиий фильмлар мазмуни ва вокеаларнинг ривожланиб бориш ҳолати сўзсиз — фақат тасвир ёрдамида очиб бериларди. Дастлабки ривожланиш давридаги ўзига хослиги унинг актёр ижроси билан боглик, ифода воситалари бўлиб, кадр та-гига воқеани тушунтириб берувчи ёзувлар ёзиб борилган. Асосий ифода воситалари 20-а. нинг 20-й. ларида кино санъати асослари (кинематографик режалар, суратга олиш ракурслари, монтажнинг алмашиниб туриши, яхлит асар яратиш, унга лойиқ талқин топиш ва б.) га суянган ҳолда ишлаб чиқилди. Биринчи овозсиз фильмлар реж. лари француз ака-ука Люмьерлар (ҳужжатли) ва Ж. Мельес (фантастик эртак) жаҳон киносининг бош йўналишини белгилаб берди. Овозсиз кинони француз «авангард»лари, немис экспрессионизм вакиллари, шунингдек, Д. Гриффит, Ч. Чаплин, Р. Флаэрти каби америка кинореж. лари олиб бордилар. А. Нильсен, Б. Китон, М. Линдер, Ч. Чаплин, М. Пикфорд ва б. О. к. нинг етакчи ак-тёрлари бўлди.

Ўзбекистонда Овозсиз кино даври 1925—35 й. ларни ўз ичига олади. «Соябон арава», «Равот қашқирлари», «Иккинчи хотин», «Юксалиш» ва б. дастлабки овозсиз фильмлардир. С. Хўжаев, Э. Ҳамроев, Н. Ғаниев, К. Ёрматов, Р. Пирмуҳамедов, Й. Аъзамов, З. Шоки-рова, М. Жаъфарова каби санъаткорлар Овозсиз кино даврида миллий кинонинг шаклланишида муҳим роль ўйнаганлар.