ОВОЗЛИ КИНО

ОВОЗЛИ КИНО — тасвирни кўрсатиш билан бирга, кинолентанинг овоз йўлига ёзиб олинган нутқ, мусиқа, шовқин ва б. товушлар билан ҳамоҳанг олиб борила-диган кинематография тури. Кинема-тографнинг дастлабки давриданоқ тасвирни овоз билан кўрсатишга интилишлар бўлган: мусиқа жўрлигидан фойдаланилган (пианино, оркестр ва б.), фильм иштирокчиларининг овози, қўшиқлари ва ш. к. ни тасвирга биноан ижро этувчи актёрлар жалб этилган. 19-а. охири — 20-а. бошларида фильм овоз билан синхрон равишда қайд этилишига имкон берувчи қурилма яратишга хара-кат қилинган. Бунинг учун Т. Эдисон кинетофони (АҚШ, 1899), Д. Гомон хронефони (Франция, 1901), граммофон пластинкаларидан фойдаланилган.

Аммо синхронликка тасвир ва фотографияга овоз ёзиш услубини кинолентада бирга қўшиб ёзиш ва уни тако-миллаштириш натижасидагина эри-шилди. Овозли кино тизими 20-а. нинг 20-й. ларида юзага келди (АҚШ, Россия, Германияда). Ўзбекистон киносида Овозли кино даврини «Қасам» фильми (1937, реж. А. Усольцев) бошлаб берди.