ОВОЗА

ОВОЗА, овоз — Ўн икки мақом тизимидаги пардалар тузилмаси. Овозалар 6 та бўлиб, Наврўз, Салмак, Гардония, Гувашт, Моя ва Шаҳноз деб номланган. Овоза ларнинг кўплари мақомлар бош пардасига нисбатан кварта, квинта баланд пардалардан бошланиб, мусиқа асарларида оғишма натижасида юзага келадиган янги лад-тоналликлар ўрнини эгаллаган. Овозалар Шашмакрмнинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатган ва уларнинг баъзилари, кейинчалик ма-қом шўъбалари таркибига киритилган.