ОВОЗ

ОВОЗ — 1) овоз аъзолари ёрдамида чиқариладиган, баландлиги, кучи ва тембри ҳар хил бўлган товуш (одам ва ўпкадан нафас олувчи ҳайвонларда). Овоз ҳиқилдоқда хрсил бўлади: ўпкадан чиқаётган ҳаво оқими, бир-бирига тегиб турган Овоз бойламлари оралиғидан ўтиб уни тебратади, натижада нозиккина Овоз ҳосил бўлади, сўнгра буни юқори резонаторлар (оғиз бўшлиғи, ҳалқум, бурун ва ёндош бўшлиқлари) кучай-тириб бериб, Овоз ўзига хос оҳанг (тембр) олади. Ўпкадан чиқаётган ҳаво оқимининг кучига, жипс турган Овоз бойламларининг кўрсатаётган қаршилиги ва уларнинг тебраниш амплитудасига қараб, Овоз кучли ёки кучсиз, шунингдек, тебранишининг узунлиги ва час-тотасига қараб баланд ёки паст бўлиши мумкин.

Овоз пайдо бўлишида иштирок этадиган аъзоларнинг ҳаммаси соғлом бўлса, Овоз енгил ва бемалол эшитилади. Турли касалликлар, хусусан, ҳиқилдоқ, бу-рунҳалқум ёки бурун касалликларида Овоз ўзгаради, баъзан манқа бўлиб қолади. Юрак, бронхлар, марказий нерв системаси касалликлари ва юқумли касалликларда ҳам Овоз ўзгариши мумкин. Овоз кўпинча, совқотиш, ангина, юқори нафас йўллари яллиғланиши, ларингит, трахеит ва бронхитдан ке-йин ўзгаради. Ҳадеб бақириб гапира-вериш ҳам Овоз бузилишига сабаб бўлади. Чекиш ва ичкиликка ружу қилиш, шунингдек, тиш йўқлиги ёки ясама тишнинг нотўғри кўйилганлиги ва б. хам Овоз «сифати»га таъсир этади. Одатда, ёшларда ўтиш даврида бўладиган овоз ўзгаришида алоҳида эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарур. Овозни асрашда энг муҳими организмни чиниқтиришдир. Овоз ўзгарганда, албатта, мутахассис врачга мурожаат этиш лозим;

2) мусиқада — одамнинг аниқ баландлик ва узоқ садоланишга эга товуши (қ. Хонанда овози); кўп овозли мусиқа асарининг муайян куй йўли; партитурадан алоҳида кўчириб ёзиладиган хор ёки оркестр гуруқи ижро йўли.