ОВОЗ ОПЕРАТОРИ

ОВОЗ ОПЕРАТОРИ — кинода фильмни суратга олувчи ижодий жамоа аъзо-си. Сценарий муаллифи ва реж. нинг умумий ғоясига мувофиқ фильмни овозлаштиради. Фильм овози безагининг бадиий ва техник сифатига жавоб беради. Овозлар изоҳини тайёрлайди, актёрлар овозини синаш учун ёзиб олади. Фонотека материалларини танлайди, синхрон овоз ёзиш, мусиқа ва шовқ-инларни ёзиш каби ишларни амалга оширади. Радиоэшиттириш, телевидение ва овоз ёзиб олиш студияларида Овоз оператори магнит фонограммаларини ёзиб олади ва эшиттиради. Овоз реж. и раҳбарлигида ёзиб олинган фонограммаларни монтаж қилади, улардан нусха олади ва эски фонограммаларни таъмирлайди.