ОВОСКОП

ОВОСКОП (лот. ovum — тухум ва юн. skopeo — қарайман) — тухумнинг си-фати текшириладиган асбоб. У ичига электр лампочка ўрнатилган, тухум шаклидаги тешикли ғилофдан иборат. Тухум шу тешикка ўрнатилиб текширилади. Новларга қатор териб қўйилган тухумларни текшириш учун ёритувчи блокли О.-столдан фойдаланилади. Янги, соғлом тухум сариғи унинг мар-казида жойлашган бўлади. Инкубаторда очилтириладиган тухумларни танлашда, уларни биологик жихатдан назорат қилишда ҳам Овоскопдан фойдаланилади.