ОВНАТАНЯН

ОВНАТАНЯН — 17-19-а. ларда яшаб ўтган арман рассомлари сулоласи. Сулола бошлиғи Овнатан Нагаш (1661 — 1722) — рангтасвир устаси; Эчмиадзиндаги ибодатхона деворий расмларининг муаллифи. Ўғиллари Акоп (1692-?) ва Ару-Арутон (1706/07-?) О. қўлёзма китобларига миниатю-ралар ишлашган, оталари билан ибодатхона деворий расмларини яратишда иштирокэтишган. Акопнингўғли Овнатан Овнатанян (1730—1801, Тбилиси) грузин подшоси Ираклий II нинг сарой рассоми бўлган, шогирдлари билан Эч-миадзиндаги ибодатхона учун янги деворий расмлар ишлаган ҳамда Инжилдан олинган мавзуларда асарлар яратган (1782—86); унинг ўғли Мкртум Овнатанян (Авнатамов, 1779 — Тбилиси — 1845) рангтасвирчи бўлиб, черков учун расмлар ишлаган, арман подшо ва харбий саркардалари портретларини ишлаган («Шоҳ Трдат», 1836; Арманистон картиналар галереясида); Акоп Овнатанян (Яков Авнатамов, 1806, Тбилиси — 1881, Эрон) — рангтасвир устаси, арман тасвирий санъатида портрет жанрининг асосчиларидан; тасвирий санъат асосларини отасидан ўрганган. Унинг портретлари (Н. Теумян, Е. Гургенбекян ва б.)да арман санъатига хос хусусиятлар — тасвирланувчининг тинч, қотиб қолган ҳолатида кўрсатиш, майда деталларга эътибор берган ҳолда уларни аниқ тасвирлаш, асар фактурасининг эмалдек силлиқ ва ялтироқ даражада ишланишида билинса, ўзига хос то-монлари нозик руҳий кечинмаларни шоирона ифодали тасвирланиши, ранг тизимининг сипо ва бирмунча оддийлигида ифодаланади. Агафон ©. (Авнатамов, 1818, Тбилиси — 1893, Петербург) — Мкртум Овнатаняннинг ўғли, Петербург БАда ўқиган (1836—43) ва шу ерда ишлаган; Акоп Овнатанян портретларидан литографик ишлар, чопқир отларга бағишланган композициялар яратган.