ОВИДИЙ

ОВИДИЙ, (Публий Овидий Назон — Publius Ovidius Naso) (мил. ав. 43 — мил. тахм. 18) — Рим шоири. Ижодини ишқий шеърлар билан бошлаган («Ишқий элегиялар», мил. 1—2-й. лардан олдин). «Севги санъати», «Севги давоси» достонлари (иккаласи ҳам тахм. мил. ав. 20—мил. 1-й.) дидактик руҳда, уларда Рим ҳаёти лавҳалари ифодаланган. Машҳур «Метаморфозалар» мифологик эпоси (15 китобдан иборат, тахм. мил. 1—8-й. лар) — О. ижодининг чўққиси. Ахлоқ хусусидаги дадил фикрлари учун император Август томонидан Томи ш. (ҳоз. Руминиянинг Констанца порти)га сургун қилинган ва шу ерда умрининг охири-гача туриб (тахм. 10 й.), «Ғуссали элегиялар» (5 китоб, тахм. мил. 8-й. дан кейин) ва б. асарларини ёзган. «Элегиялар», «Метаморфозалар», «Ғуссали элегиялар»дан намуналар Ойбек таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган.