ОВДАН

ОВДАН, обдон (тож. — сувдон) — ер ости ва ёмғир сувларини бир жойга йиғиш учун шаҳарларда қуриладиган иншоот. Ўрта Осиёдаги сардобаларнинт бир тури. Асосан, ўрта аерда Озарбайжонда кенг тарқалган. Одатда, меъморлик мажмуасининг, боғ ёки паркларнинг бир қисми саналади. Шакли ва ҳажми муайян жойнинг тузилиши, геологик шароити ва рельефига қараб турли хил бўлган. Овдан сувидан шаҳар аҳолиси турли мақсадларда фойдаланган. Кўпинча сув омбори, ҳовуз ҳам Овдан деб юритилади.