ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

ОВЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ (ЎзРда) – мамлакатдаги овчилик майдонларини қўриклаш, тиклаш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланадиган хўжалик. О. х. ҳукумат қарори билан ташкил этилади. Ўзбекистонда ов қилинадиган жойлар «Ўзбековчибалиқчи уюшмаси» тасарру-фида. Майд. —708698 га (2003). 40 та Овчилик хўжалигига шартнома асосида бириктириб кўйилган. Тоғли минтақалардаги Овчилик хўжалиги лари ихтиёрида 360 минг га майдон бор. Энг йириклари Бахмал-Зомин, Ғова-Олмос, Сангзордон, Қурама, Белдорсой О. х. лари. Каклик, бедана, улар, қуён, тўнғиз, бўрсиқ ва б. овланади. Чўлдашт ва сувли ерлардаги Овчилик хўжалигилари дарёлар ва сув омборлари атрофида ташкил этилган: Айдар, Арнасой, Зараф-шон, Оқтепа, Сариқамиш, Сирдарё, Қорақир, Жан. Сурхон, шарқий Арнасой ва б. Умумий майд. 348 минг га дан ортиқ. Бу хўжаликларда яна ҳар хил баликлар ва турли сув кушлари, шунингдек, кўчманчи қушлар овланади.

Овчилик хўжалигилари фаолияти хўжалик ҳисоби асосида олиб борилади. Овшунослар ва егерлар хўжалик ишларидан таш кари биотехник тадбирларни амалга оширади: қишда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни қўшимча овқатлантириш, сунъ-ий инлар ва уялар қуриш, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазиш ва парвариш қилиш ишлари бажарилади. Бир йилда 2 марта ҳайвонлар ва қушларнинг миқ-дори ҳисобга олинади, уларнинг по-пуляциясига зарар етказмасдан овлаш тадбирлари (отиладиган, тутиладиган ҳайвон ва қушлар сони) белгиланади.