ОВЧИ ҚУШЛАР

ОВЧИ ҚУШЛАР, овга ўргатилган қушлар — йиртқич ҳайвонлар ва паррандаларни овлаш ва ҳаваскорлик спорти мақсадида фойдаланиладиган йиртқич қушлар (бургут, лочин, қарчиғай, қирғий). Ўргатилган Овчи қушлар билан ов қилиш Ўрта Осиёда 10 — 17-а. ларда, айниқса, оммавий тус олган. Ҳоз. пайтда бундай ов Абхазия ва Ажарияда (қир-ғий билан бедана овлаш), Қирғизистон ва Қозоғистонда (бургут б-н тулки, қуён ва бўри овлаш, қарчиғай б-н ўрдак, ғоз, қирғовул ва қуён овлаш), Туркманис-тонда (балобан билан ўрдак, тувалоқ, қуён овлаш) сақланиб қолган.

Инидан олинган ёки тўр билан тутилган ёш, полопон йиртқич қушлар ҳуркитилган овни қулатиш ёки қувиб етиш ва овчи етиб келгунга қадар ту-тиб туришга узоқ вақт ўргатилади. Куз ва қиш ойларида тажрибали овчилар бургут билан 30—40 тагача тулки овлашган. Йиртқич қушлар сонининг камайиб кетаётгани туфайли овчи қушлар билан ов қилиш ҳам камайиб бормоқда.