ОВАЛЛАР

ОВАЛЛАР (лот. ovum — тухум) — ясси, қавариқ ёпиқ эгри чизиқлар. Mac, айлана, эллипс. Агар Оваллар етарлича силлиқ бўлса, уларнинг эгрилиги максимум ва минимумга эришадиган камида 4 учга эга бўлади (эллипсда тўртта). Овал нуқталари орасидаги масофанинг аниқ юқори чегараси унинг диаметри, би-рор йўналишдаги уринмалари орасидаги масофа шу йўналишдаги эни дейилади. Мас, эллипенинг ОАХ йўналишдаги эни В[В2 га, OBt йўналишдаги эни AtA2 га тенг. Айлананинг эни ҳамма йўналишда бир хил. Расмда яна бир неча эни ўзгармас Оваллар (Рело учбурчаклари) кўрсатилган. Эни h ўзгармас бўлган Овалларнинг узунлиги nh га тенг (Барбье теоремаси). Баъзан, Оваллар деганда умуман ўз-ўзини кесмайдиган ёпиқ чизиклар тушунилади.