ОВ ИТЛАРИ

ОВ ИТЛАРИ — овчиликда фойдаланадиган махсус ит зотлари гуруҳи. Ер шарида 100 дан ортиқ Ов итлари зоти бор. Қимматбаҳо мўйнали ҳайвонлар (олмахон, сувсар, соболь), асосан, Ов итлари ёрдамида овланади. Ов итлари зоти бир неча гуруҳга бўлинади: лайкалар — ўрмонли жойларда мўйнали ва туёкли ҳайвонлар (ёввойи чўчқа, лось, буғу), шунингдек, ўрмон, ўрмондашт зоналаридаги ёввойи, сувда сузувчи пар-рандаларни овлашда фойдаланилади. Лайкалар овланган ҳайвон ёки паррандаларни қидириб топиб, овчи келгу-нича ушлаб туради. Тез югурар тозилар — ўрмон, ўрмондашт зо-наларида қуён, тулки, бўри, чиябўри, силовсин ва туёкли ҳайвонларни овлашда фойдаланилади. Улар, овчи ўлжасини отмагунча, вовуллаб ҳайвон изидан бораверади. Тозилар — қуён, тулки, ўрмондашт, дашт ва ярим чўл р-нларида майда туёқли ҳайвонларни овлашда фойдаланилади. Тозилар катта, ўзига хос тана тузилишига эга, кучли ит, кўзи ўткир, тез югуришга мослашган (20 м/сек гача югура олади). Улар ҳайвонларни қувиб ушлаб олади (ёки бўғади). У я итлари (такса, терьерлар, фокстерьерлар) — инларидаги тулки, бўрсиқ, енотсимон итларни овлаш учун фойдаланилади; улар инларидаги ҳайвонларни овчи олдига ҳайдаб чиқаради ёки инида ҳолсизлантиради. Исковучлар (сеттер, пойнтерлар ва б.) — ботқоқ, ўрмон, дашт ва сувда сузувчи паррандаларни ҳидлаб топиб писиб ётган жойини овчига бил-диради. Овчининг имоси билан паррандани чўчитиб, отишга қулай қилиб беради. Спаниеллар ерда писиб ётган паррандаларни чўчитиб, учиради. Отилган паррандаларни топиб, овчига олиб келади. (яна қ. Ит, Итчилик).

Ад.: Пособие по собаководству, 2 изд., М., 1973.