ОЛМАХОН (Gliridae) — кемирувчилар туркумига мансуб сут эмизувчилар оила-сининг бир тури. Гавдасининг уз. 40 см гача (думи б-н). Жан. Осиё, Африка ва Европада тарқалган. Асосан, ўрмонларда яшайди. Кўзи ва эшитиш органи яхши ривожланган. Тунда фаол. Дарахт ковакларида ёки ўт-ўланлардан тўкдлган инларда яшайди. Мева, уруғ, ҳашарот ва б. билан озикланади. Сичқонсимон Олмахон, боғ О. и, ўрмон О. и,,ёнғоқзор Олмахони ва полчоқ Олмахон учрайди. Айрим Олмахонлар терисидан кийим тикилади. Ўрмон Олмахон ининг мўйнаси сарғиш-кулранг. Қишда уйқуга киради. Йилда 1 марта май ойида 3—6 та бола тугади. Олмахон ларнинг айримлари боғдорчилик ва тоғлардаги мевачиликка зарар келтиради.