ОЛМАЛИҚ АММОФОС АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ОЛМАЛИҚ АМ«МОФОС» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — Ўзбекистондаги йирик кимё корхоналаридан бири. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибида. Азотли ва фос-форли ўғит — аммофос, шунингдек, моноаммонийфосфат, салифос, аммоний сульфат, ёғоч-толали тахталар, полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаради. 1969 й. дек. да Олмалиқ кимё з-дининг илк навбати ишга туширилган ва собиқ Иттифоқда 1-марта экстракци-он фосфат кислота ҳосил қилиш учун хом ашё сифатида Қоратов (Жан. Қо-зоғистон) фосфорити қўлланилган. Корхона 2-навбати 1973 й. да ишга туширилган. 1998 й. дан Қизилқум фосфорит к-тида ишлаб чиқариладиган фосфорит унини қайта ишлайди.

Корхона йилига 338,1 минг т фосфорли ўғитлар, 500 минг т сульфат кислотаси и. ч. кувватига эга. 1992 й. нинг фев. ойидан корхона «Аммофос» и. ч. бирлашмаси деб номланди. 2001 й. дек-. дан, ҳоз. номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти.

Корхонада 2 та аммофос цехи, 3 та экстракцияланган фосфор кислотаси цехи, олтингугурт кислотаси, халқ истеъмол моллари и. ч. бўлимлари, қатор ёрдамчи цехлар ва «Турон MS1» Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонаси бор.

Корхона махсулотларига ички бозорда талаб катта ва республиканинг турли минтақаларидаги барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ишлатилади. Бундан таш-қари, МДҲ мамлакатларига, Хитой ва Эронга экспорт қилинади.