ОЛИВИН

ОЛИВИН (лот. oliva — зайтун; номи зайтунсимон-яшил-хризотил рангидан) — ортосиликатлар кичик синфига мансуб минераллар гуруҳи. Кимёвий таркиби (Mg)2Fe)2[Si04]. Унда 8 — 12 %, баъзан 20 % ҒеО ва 45-50% MgO бўлади. Оливин гуруҳига форстерит Mg2[SiOJ, фаялит Fe2[SiO4], тефроит Mn2[Si04], кнебелит (Ғе, Mn)2[SiO4], монтичеллит CaMg[SiOJ, изоморф қаторли минераллар — гортонолит (MgFe)2[SiO4J, пикротефроит (Mn, Mg)2[SiO4] киради. О. Таркибидаги Mg, Fe, Mn изоморф шаклида Ni, Co, Са, Сг билан алмашади. Таркибида фаялит молекулали Оливин табиатда кўпроқ тарқалган (10—30%), марганец қўшилган молекулали турлари камроқучрайди. Ромб сингонияда кристалланади. Донадор агрегат ва кристаллар ҳолида бўлади. Ранги сарғиш-яшил, сариқ, зайтун рангли, шаффоф. Қаттиқпиги 6,5—7; зичлиги 3,2— 4,4 г/см3. О. асосли ва ўта асосли жинслар (дунит, перидотит, габбро, базальт, пикрит ва б.) ҳосил қилади. У топилган жойда кўпинча никель, хром, темир конлари бўлади. Оливиннинг шаффоф сариқяшил тури — забаржад (хризолит ёки перидот) қимматбахр тош ҳисобланади. Форстерит — ўтга чидамли материаллар учун хом ашё.