ОЛЕИН КИСЛОТА

ОЛЕИН КИСЛОТА (лот. oleum – ёг, мой) , СН3(СН2)7СН=СН(СН2)7СООН — бир асосли тўйинмаган ёғ кислота. Мол. м. 282,46, кристалл ҳолдаги 2 та моди-фикацияси (а,Р) бор: а – шаклининг суюкланиш т-раси 13,4°, (3 – шаклининг суюкланиш т-раси эса 16,3°. Қайнаш т-раси 225—226°. О. к. — табиатда кенг тар-қалган кислоталардан бири; ҳайвон ва ўсимлик ёғларида триглицерид ҳолида учрайди. Олеин кислота лок, эмаль, алифмой ва бўёкларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Баъзи эфирлари целлюлоза пласти-фикаторлари сифатида ишлатилади. Олеин кислота тузлари совундир.