ОКСИДОРЕДУКТАЗАЛАР

ОКСИДОРЕДУКТАЗАЛАР (юн. oksido — нордон ва reducto — орқага қайта-раман) — тирик ҳужайралардаги оксидланиш-қайтарилиш реакциясини катализлайдиган ферментлар. Ҳамма тирик ҳужайраларда учрайди. Ҳужайрани энергия билан таъминлашда муҳим роль уйнайди. Оксидоредуктазаларнинг энг муҳимлари: дегидрогеназалар (нафас олганда ва фотосинтез жараёнида водород ва элек-тронларни бир моддадан иккинчи моддага ўтказади), оксидазалар (уларда О2 оксидловчи), пероксидазалар (оксидловчи — Н2О2), гидролазалар (моддага О2 нинг бир атомини беради), оксиге-назалар (моддага О2 нинг иккала атомини беради).