ОКСИДЛАНИШ-ҚАЙТАРИЛИШ РЕАКЦИЯЛАРИ

ОКСИДЛАНИШ-ҚАЙТАРИЛИШ РЕАКЦИЯЛАРИ — электронларнинг атомлардан атомларга бутунлай ёки қисман ўтиши билан боғлиқ кимёвий реакциялар. Электронлар чиқарилиши оксидланиш, электронлар бириктириб олиниши қайтарилиш дейилади. О.-қ. р. атамалари дастлаб металл оксидларининг ҳосил бўлиш ва парчаланиш реакцияларида қўлланилади. Cu+’/2O2=CuO металларнинг оксидланишига, CuO+H2=Cu+H2O металл оксидларидан металл ҳосил бўлиши (қайтарилиши)га мисол бўлади.

Атом ёки ионлари реакция жараёнида электрон бириктириб оладиган моддалар оксидловчилар, электрон берадиган моддалар эса қайтарувчилар деб аталади. Оксидловчи реакция вактида оксидланадиган моддадан электронни тортиб олиб, ўзи қайтарилади, қайтарувчи эса электронлар йўқотиб, ўзи оксидланади. Ҳар қандай оксидланиш қайтарилишсиз бўла олмайди, чунки кимёвий реакцияда атомлар оксидланиш дара-жаси (п)нинг йиғиндиси доимийдир. Н2+С12=2НС1 реакциясида п (Н) 0 дан + 1 гача ўзгаради, бинобарин, водород (Н) оксидланади; (пС1) 0 дан — 1 гача ўзгаради, бинобарин, хлор С1 қайтарилади.

О.-қ. жараёни кенг тарқалган кимёвий реакциялар жумласига киради, унинг табиатда ва техникада аҳамияти катта. Барча турдаги ёқилғиларнинг ёниши, турли металларнинг рудалардан ажратиб олиниши О.-қ. р. жараёнига асосланган. Металларнинг коррозияга учраши, кўпгина муҳим кимёвий маҳсулотларнинг ҳосил бўлиши уларнинг оксидланиши туфайлидир. Электр-кимё саноати О.-қ. р. га асосланган. Мис, никель, олтин, рух ва б. эритмалардан электролитик қайтарилиш йўли билан олинади ёки тозаланади. Кимёвий ток манбалари — аккумуляторлар ва гальваник элементлар О.-қ. р. туфайли ишлайди ва ҳ. к.

Сайфулло Ҳамроев.