ОКРУГ (рус. — атроф) — 1) бир канча давлатлар (мас, Исландия, Португалия)да маъмурий-ҳудудий бирлик;
2) Ҳарбий округ;
3) вақтинчалик тузилган ҳудудий бўғин (мас, сайлов округи);
4) муайян органлар ваколати тарқаладиган ҳудуд (мас, суд округи, нотариал Округ).