ОЖЕШКО

ОЖЕШКО (Orzeszkowa) Элиза (1841.6.6 – Гроджмлаҳри – 1910.18.5) — поляк адибаси. Йирик ер эгасининг қизи. Варшава пансионида тарбияланган (1852—57). Асарлари 1866 й. дан нашр этила бошлаган. Ожешконинг илк роман ва қиссалари («Пан Грабе», 1869; «Марта», 1873 ва б.) аёлларнинг инсоний қадр-қиммат ва ижтимоий эркинлик учун курашига бағишланган. Ожешко ижодининг асосий мавзуи эски помешчиклик тартибининг инқирози ҳамда буржуазия обрў-эътиборининг юксалишидир: «Эли Маковер» (1874—75), «Брохвичлар оиласи» (1876) романлари ва б. Реалистик ҳикоялар тўплами «Турли-туман давралардан» (1—3-жилдлар, 1879—82), белорус деҳқонлари ҳаётини акс эттирувчи «Пастликлар» (1883), «Дзюрдзи» (1883) ва «Сурбет» (1888) қиссалари шуҳрат топган. «Неман узра» романи (1887) Ожешко ижодий ютуқларининг умумлашмаси бўлиб, унда таназзулга юз тутаётган шляхта (поляк дворян)ларга миллийватанпарварлик анъаналарига содиқ меҳнатсевар деҳқонлар қарши қўйилган. Ожешко насрий асарлари 19-а. поляк реализми чўққиларидан биридир.