ОИЛА

ОИЛА — никоҳт ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ. Унинг аъзолари рўзғорининг бирлиги, ўзаро ёрдами ва маънавий масъулияти билан бир-бирига богланган. Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифалари — инсон зотини давом эттиришдан, болаларни тарбиялашдан, Оила аъзоларининг турмуш шароитини ва бўш вақтини самарали уюштиришдан иборатдир. Оилавий муносабатлар нисбатан мустақил ҳодиса саналсада, жамиятдаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий муносабатлар билан белгиланади ва улар таъсирида ўзгариб боради. Шунга мувофиқ, ҳар бир жамият ўзгариб мос Оила типини, оилавий муносабатларни ўрнатади.

Оила жамият тарихида азалдан мавжуд бўлмаган. Ибтидоий жамоа тузумининг биринчи босқичида, кишилар тўда-тўда бўлиб яшаётган даврда жинслар орасидаги муносабатлар му-айян тартиб-қоидага эга бўлмай, тўдадаги барча эркаклар ва аёллар бир-бирларига умумий эр-хотин ҳисобланган. Тарихий тараққиёт жараёнида жинсий муносабатлар аста-секин муайян тартибга солина бошланди. Дастлаб ота-она билан фарзандлар, сўнгра ака-ука ва опа-сингиллар орасидаги жинсий муносабатлар тақиқланиб гурухли Оила пайдо бўлган. Лекин, бу Оила ларда ҳали эр-хотин никоҳи бар-қарор алоҳида хўжаликка эга бўлмаган. Бу даврда табиий омил ўз вази-фасини тугаллади, яъни жинсий муносабатлар доирасидан қонқарин-дошлар истисно қилинди, жинсий муносабатлар фақат бир эркак ва бир аёл муносабатига айланди (яна к,. Патриархал оила, Полиандрия, Полигамия, Полигиния).

Ижтимоий и. ч. — чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожланиши билан эркаклар меҳнатининг қадри ошди, маҳ-сулот и. ч. да улуши ортди, бинобарин, уларнинг ижтимоий мавқеи ҳам тубдан ўзгарди. Мавжуд қоида тартиблар — фарзандларнинг онагагина тегишли бўлиши, она мулкига меросхўр саналиши эркакларнинг янги мавқеига зид келиб қолди. Натижада ота хуқуқига асосланган патриархал Оила вужудга келди. Шундай қилиб, ҳоз. индивидуал Оиланинг ўтмишдоши — моногам Оила вужудга келган (к,. Моногамия).

Оила халқнинг, жамиятнинг ҳаёти, турмушига оид урф-одатларни ўзида синовдан ўтказади. Яхшиларини ўз бағрида асраб-авайлаб келажак авлодларга етказади. Оила ўз фарзандларини тарбиялаб, уларга умуминсоний қадриятларни сингдириш билан уларга бошланғич иж-тимоий йўналиш беради. Ўз фарзандларини катта оқимга — жамиятга қўшиш билан эса Оила жамият йўналиши, иқтисо-диёти, маданияти ва маърифатини ҳам белгилашга ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам Шарқца Оила қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланиб келинган. Хусусан, ўзбек Оила ларининг серилдизлик, сербутоклик хусусиятлари ҳозир ҳам сақланиб турибди. Ўзбекларда Оила ларнинг муайян турмуш тарзи шаклланиб ҳаётий тажриба орттириб бориши, тежамли ва саришта рўзғор тутиши, фарзандларни одобли, маъна-вий етук бўлиб камол топишида кексалар, ота-онанинг роли катта. ўзбек Оила лари ўзларининг мустаҳкамлиги, саран-жом-саришталиги, болажонлиги, қариндош-қондошлик ришталарини ҳурмат қилиши, мехр-оқибатли ва б. қадриятлари билан ажралиб туради (қ. Оила тарбияси).

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги туфайли халқимизнинг азалий миллий урф-одат ва маросимлари қайтадан тиклана бошланди, бу удумлар Оилани мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон ҳукумати Оила масалаларига давлат сиёсати даражасида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифа сифатида қарайди. ЎзР Конституциясининг 63-моддасига кура, Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади, у жамият хдмда давлат томонидан муҳофазада бўлиш ҳуқуқига эга. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошқа қонуний ҳужжатлар ҳам қабул қилиниб, амалий тадбирлар белгиланган. Жумладан, «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» 1994 й. 22 авг. да фармон чиқарилиб, муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришнинг кўлами кенгайтирилди. Оилани жамиятнинг равнақ топилишидаш тутган ўрни ва иштирокини янада ошириш, Оила ларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий манфаатларини ва фаровонлигини яхшилашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳамда изчил таъминлаш мақсадида ЎзР Президента 1998 й. ни «Оила йили» деб эълон қилди. Шунга асосан, Оила манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошириладиган тадбирлар тўғри-сида давлат дастури ишлаб чиқилди. ЎзР Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида Республика «Оила» илмийамалий маркази ташкил этилди. Оилавий ҳаёт масалаларини ҳуқуқий тартибга солишга бағишланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси қабул қилинган.

Ад.: Ризоуддин ибн Фахриддин, Оила, Т., 1991.

Очия Бурцев, Акмал Саидов.