ОИЛА ПУДРАТИ

ОИЛА ПУДРАТИ — меҳнатни ташкил этишнинг ички хўжалик шакли, жа-моа пудрати кўринишларидан бири. Бунда оила пудратчи бўлиб шартнома тузади. Шунингдек, Оила пудрати томойилида қариндошчилик алоқалари бўлмаган кичикроқ жамоалар (5 кишигача) ҳам ишлаши мумкин. Хўжалик билан Оила пудрати муносабатлар пудрат шартномаси билан келишиб олинади. Оила пудратида ишлаётган жа-моа и. ч. воситаларидан фойдаланади. Улар етиштирган маҳсулот ширкат хўжалиги мулки ҳисобланади. Оила пудратида ходимлар фақат маҳсулот и. ч. билан банд бўлади, молиявий ва моддий-техника таъминоти, қурилиш, маҳсулот топшириш, ижтимоий ва агрозоотехника хизмати масалаларини хўжалик раҳбари-яти ҳал этади.

Оила пудрати илгаридан пахтачилик, яйлов чорвачилиги, пиллачилик, мевачилик ва сабзавотчилик, тамакичилик каби қўл меҳнати кўп талаб қилинадиган тармоклар қўлланиб келинган. Ҳоз. шароитда Оила пудрати ишлаб чиқариш жараёнлари механизациялашган соҳаларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Оила пудрати жамоа пудрати имкониятлари билан бирга ўзига хос хусу-сиятларга эга, мас, меҳнатга ҳақтўлашни соддалаштиради, чунки ҳар бир ҳодимнинг меҳнатда иштироки коэф-фициентини ҳисобга олишга зарурат қолмайди. Оила пудрати болаларнинг меҳнаттарбиясига ижобий таъсир кўрсатади, шахсий ва ижтимоий и. ч. ни қўшиб олиб бориш учун қулай шароит яратади.

Қ. х. корхоналари билан муносабатлар хўжалик ҳисоби асосида қурилади. Оила пудратида ишлаётганларга, имкониятига қараб, и. ч. воситалари (ер , техника ва б.) ни узоқ (3 й. дан кам бўлмаган) муддатга ижарага берилади. Ажратилган ресурелар доирасида маҳсулот и. ч. бўйича ўзаро келишилган вазифалар белгиланади, иқтисодий санкциялар келишиб олинади. Аник, и. ч. шароитидан келиб чиқиб, иш ва дам олиш ре-жимини оиланинг ўзи тартибга солади. Оилавий меҳнат характерига ялпи даромадга қараб ҳақ тўлаш кўпроқ тўғри келади, бунда қ. х. корхонаси оила етиштирган маҳсулотни сотиб олади, оила эса, ўз навбатида, маҳсу-лот етиштириш учун сарфланган моддий воситаларга ҳақ тўлайди. Даромад билан харажатлар ўртасидаги фарқ меҳ-натга ҳақ тўлашга сарфланади. Оила ижара пудратида ҳам ишлаши мумкин. Бунда оила ер, техника, чорва ва б. и. ч. воситаларини узок, муддатга ижарага олиб, мустақил хўжалик юрита-ди ва хўжалик даромадидан ўз ҳиссасини олади.