ОИЛА КОДЕКСИ

ОИЛА КОДЕКСИ (ОК) – оилавийҳуқуқий муносабатларни тартибга солиб, оила аъзолари (яъни, эр-хотинлар, ота-оналар, болалар, шунингдек, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ва оиланинг бошқа аъзолари) ўртасидаги шахсий ва мулкий муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи қонун ҳужжати. Ҳуқуқнинг алоҳида тармоғи ҳисобланган оила ҳуқуқининг махсус манбаидир. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ОК Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 й. 30 апр. даги қарори б-н тасдиқланиб, ушбу йилнинг 1 сент. дан амалга киритилди. Эътиборли-си, эълон қилинган йилда қабул қилинди. Кодекс 8 бўлим, 30 боб, 238 моддадан иборат. Амалдаги ОК бир қатор оилавий ҳуқуқий муносабатларни ян-гича ҳал этган. Чунончи, миллий не-гизларга асосланганлиги (қуда-андачилик, қариндошуругчилик, бобо-бувилар ва набиралар ўртасидаги муносабатларнинг янгича талқини), умуминсоний қадриятлар акс этганлиги (никоҳ шарт-номаси интининг киритилиши, никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши) каби ҳоллар.