ОГЛАХТИ

ОГЛАХТИ — Тоштиқ маданиятита мансуб қабристон (мил. ав. 1-а. – мил. 1-а.). Енисей дарёси бўйидаги Оглахти тори этагида жойлашган. 1903 й. А. В. Адрианов, 1969—70 й. ларда Л. Р. Кизласов томонидан ўрганилган. Кабрлар устидаги береста устунлар, мўйна, ипак ва жундан тикилган кийимлар, қалпоқлар, оёқ кийимлари ва б. яхши сакланиб қолган. Қабрларга гипс бўёқли маскалар (ниқоблар) кийдириб мумиёланган маййитлар кўмилган. Маййитлар ёнига идиш-товоқ, шунингдек, кичик ҳажмдаги шамширлар, ханжарлар, садоқлар, ўқёйлар, жез қозончалар ва б. қўйилган.