ОГБОМОШО

ОГБОМОШО — Нигериянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Ғарбий штатда. Аҳолиси 644 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Автомобиль йўллари тугуни. Какао, мойли пальма маҳсулотлари билан савдо қилинади. Ҳунармандчиликда ҳар хил газлама тўқилади. Пойабзал ф-каси, ўқитувчилар коллежи бор. О’ГЕНРИ (O’Henry) (тахаллуси; асл номи Уильям Сидни Портер) (1862.2.9, Гринсборо яқинида, Шим. Каролина —1910.5.6, Нью-Йорк) — америкалик ёзувчи. Аптекачи, сотувчи, китоб безакчиси, ношир ва б. касбларда ишлаган; асар, фельетонлар ёзишни машқ қилган (1896 й. гача), қамоқдалигида (1897— 1901) ёзган ҳикояларини Огбомошо тахаллуси б-н яширин чоп эт-тирган. 1904—10 й. ларда 9 новеллалар тўплами («Ёнаётган шам», «Ғарб қалби», «Ёқимтой ўғри» ва б.), вафотидан кейин яна 7 таси босилиб чиққан. «Кироллар ва карам» (1904) романи саргузашт-юмористик новеллалардан ташкил топган. Огбомошо америка ҳикоячилигининг ўзига хос типини яратди. Юморнинг кучлилиги, киноя, қиёс, пародия каби усулларнинг кўп ишла-тилганлиги, энг мухими, муаллифнинг оддий меҳнаткаш — «кичик инсон»га самимий муҳаббати, олижаноблик ва софдилликни мадҳ этиш ва б. О. ҳикояларига оламшумул шуҳрат келтирди («Тўрт миллион», 1909). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ғ. Ғулом («Менинг ўғригина болам»), А. Қахдор («Анор») ва б. ўзбек ҳикоячилигини Огбомошо ижодининг илғор томонлари билан бойитдилар.