ОГАЙО

ОГАЙО — АҚШдаги дарё, Миссисипи дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 1580 км, ҳавзасининг майд. 528,1 минг км2. Аппалачи тоғларидан бошланиб, Аппалачи платоси ва Марказий текисликлардан оқади. Асосий ирмоклари: Кентукки, Камберленд, Теннеси (чапдан). Ўртача сув сарфи 8000 м3/сек. Қор ва ёмғирдан сув олади. Йилнинг совуқ мавсумида тўлиб оқади, авг. — сент. да саёзланиб қолади. Дарё деярли ҳамма қисмида шлюзланган ва кема катнай-ди (Луисвилл ш. яқинидаги серостона қисмида параллел равишда каналлар қурилган). Йирик ГЭСлар бор. О. соқилида Питсбург, Цинциннати, Луисвилл ш. лари жойлашган.