ОГАЙО

ОГАЙО — АҚШнинг шим.-шарқий қисмидаги штат. Эри кўли билан Огайо дарёси оралиғида. Майд. 107,0 минг км2. Аҳолиси 11,4 млн киши (2002), 75% дан кўпроғи шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Колумбус ш., йирик саноат шаҳарлари: Кливленд ва Цинциннати. Штатнинг шарқида Аппалачи платоси (энг баланд жойи 460 м), ғарбида Марказий текисликлар бор. Янв. нинг ўртача т-раси 0» дан —3° гача, июлники 23 — 25°. Йиллик ёғин 800—1000 мм.

Огайо — АҚШнинг аҳолиси зич ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган штатларидан. Тошкўмир (йилига 40 млн. т), туз (5 млн. т), нефть ва табиий газ қазиб олинади. Огайо чўян ва пулат эритишда АҚШда Пенсильвания штатидан кейин 2-ўринда, электр энергия ҳосил қилишда эса 1-ўринда. Қ. х. товар маҳсулотининг 60%ни чорвачилик беради. Экин майдони 5 млн. га. Асосан, маккажўхори, соя, буғдой, сули ва ем-хашак экинлари экилади. Мева, узум ва сабзавот етиштирилади. Эри кўли соҳилидаги портлар орқ-али кўмир жунатилади, темир рудаси келтирилади. Огайо ҳудудини европаликлардан биринчи бўлиб 17-а. да французлар эгаллаган. Париж шартномасига бино-ан, 1763 й. да Огайо Буюк Британия қўлига ўтди. 1783 й. дан АҚШ таркибида. 1802 й. дан AҚШ штати.